Аҳоли орасида тўй, турли маросим ва оилавий тадбирлар вируснинг тарқалишига хизмат қиляпти. Масалан, 4 та тўйда 110 та касаллик аниқланган, бундан ташқари, биргина Юнусобод туманида ўтказилган тўйда 79 киши вирус юқтириб олган. 30 кишилик лимитга риоя этиш учун бир кунда уч марта тўй қилган.
Охирги бир ойда Ўрикзорда 35 та, Юнусобод бозорида 39 та, Чорсуда 11 та, Абу Сахийда 47 та, Чилонзор буюм бозорида 52 та ҳолатда вирус аниқланган. Қурилиш ташкилотларида 200 дан ортиқ кишида вирус қайд этилган.