Хабар берилишича, Угам–Чатқол тоғ тизмасининг бориш қийин бўлган, мураккаб релефга эга ҳудудида жойлашган «Ойгаинг» юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида хизмат олиб бораётган ходими оғир аҳволда қолади.

Шу йилнинг 5 январь куни «Ўзгидромет» раҳбарияти Мудофаа вазирлигига бу ҳақда маълум қилиб, беморни Ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида эвокуация қилиш зарур эканини билдирилган.

Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қидирув-қутқарув вертолёти ёрдамида ходим тезкорлик билан Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасасига етказилган. Шифокорлар томонидан беморга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.