“Озарбайжон БРИКСга аъзо бўлиш учун расмий ариза юборди”, дея Ҳожизода сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Репорт” ахборот агентлиги.

Бокунинг БРИКСга қўшилиш истаги июль ойи бошида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммити доирасида қабул қилинган Озарбайжон ва Хитой ўртасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги қўшма декларацияда ўз аксини топди. 11 июль куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган БРИКС парламент форумининг ялпи мажлисида мамлакат Миллий Мажлиси (парламенти) раиси Соҳиба Гафарова ҳам Озарбайжон БРИКСга тўлақонли аъзо бўлишни хоҳлашини маълум қилганди, деб хабар беради tass.ru.