Ўтган давр мобайнида мамлакатга қиймати 243,78 минг долларга тенг 86,35 тонна музқаймоқ олиб кирилган.
Озарбайжон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баравар кам. Яъни миқдор жиҳатидан музқаймоқ импорти ҳажми 17 фоиз ёки 17,02 тоннага қисқарган.
Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг биринчи чорагида Озарбайжонда музқаймоқ импортнинг катта қисми Россия ва Украина давлатлари ҳиссасига тўғри келган.