Унда "Ўзбек киносида гендер тенглик масаласи" мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилиб, медиа соҳасининг таниқли вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда киноижодкорлар иштирок этишди.

Мазкур давра суҳбатида кинода гендер тенглиги ҳамда бугунги кун ўзбек миллий кино санъатида аёл образини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўзбек адабиётининг ёрқин вакиллари Нодирабегим, Зулфияхоним, Саида Зуннунова каби  садоқат, матонат соҳибалари ҳаёти ва ижодига бағишланган кинокартиналарни кўплаб суратга олиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Клуб доирасида Агентлик буюртмасига биноан суратга олинаётган “Муҳаббат баҳори” (реж. Иброҳим Расулов), “Аёл қисмати” (реж. Дилмурод Масаидов), “Мактаб-ҳаётим” (реж. Илҳом Муҳаммадиброҳимов) фильмларининг ижодкорлари билан ижодий суҳбатлар ташкил этилди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати