Айни вақтда театр жамоаси билан йиғилиш ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон қилган.
2015 йилдан буён театр директори лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов жорий йилнинг 30 август куни коронавирус сабаб вафот этган эди