Афғонистон Ислом Республикасида 30 март — 3 апрель кунлари  бўлиб ўтган халқаро Матчмейкинг конференцияси ўз якунига етиб, унда иштирок этган 18 нафар тадбиркорларимиз юртимизга истиқболли ҳамкорлик битимлари билан қайтди.

Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси ҳамда Бизнесни ривожлантириш уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбир Афғонистон билан боғлиқ учинчи лойиҳадир. Саммит дастури доирасида Б2Б учрашувлар, маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда матчмейкинг конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбирлар чоғида Ўзбекистоннинг Афғонистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов делегация аъзолари билан учрашиб, улар билан сухбатда бўлди. У мазкур тадбир тарихий воқеа эканлигини ва икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади. Учрашувда шунингдек, Уюшманинг  Афғонистонлик хамкори Ашраф Хошимий ва Ўзбекистон Экспортчилар уюшмасининг Афғонисондаги вакили Фарид Нурини ҳам иштирок этди.

Дўстона руҳда кечган учрашувлар икки давлат тадбиркор доира вакиллари ўртасида имзоланган 12 та шартнома билан якунланди.