Бахром Қурбонович Шариповга “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси вазифасини бажариш юклатилди;

Олимжон Садуллоевич Жумаев Уюшма раисининг истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди;

Хамид Орифович Очилов Уюшма раисининг озуқа базасини ривожлантириш ва пилла тайёрлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;

Гул Моҳибуллаҳ Раҳман Уюшма раисининг гиламчиликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;

Шуҳрат Абдулазизович Абдулазизов Уюшма раисининг илм-фан бўйича ўринбосари - Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори этиб тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу қарор билан Асан Азиевич Жарасбаев “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.