Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон ва Эрон ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилади. Пойтахт ЙҲХБ шу муносабат билан Чилонзор туманидаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланишини маълум қилди.

Кўча ва чорраҳалар:

  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан-Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида;
  • Чилонзор кўчасининг КҲАЙдан Муқимий кўчалари орасидаги қисмида.

Чеклов 16:00 дан соат 22:00 гача давом этади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади ЙҲХБ хабарида.