ЎФА расмий сайти хабарида айтилишича, мазкур ўртоқлик ўйини чипталари бугундан Намангандаги “Марказий” стадион кассаларида сотувга чиқди. Чипталар нархи 20 минг сўм.
Футбол ишқибозлари диққатига: ушбу учрашув соат 18:00 да бошланади ва “Спорт” телеканали орқали эфирга жонли узатилади.