Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори ўринбосарлари Г.Султонметова ва Ш.Ибрагимовлар самимий кутиб олишди.

Шундан сўнг, меҳмонлар билан биргаликда Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси фаолияти, китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар, бўлимлар фаолияти, овоз ёзиш студияси, Брайл ёзувида чоп этиш учун мўлжалланган типография фаолияти ўрганилди.

Учрашув давомида томонлар ўртасида ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси марказий кўзи ожизлар кутубхонаси ва Қозоғистон Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи фуқаролар учун Республика кутубхонаси ўртасида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи китобхонлар учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан тўлиқ жиҳозланган кутубхона хизматини кўрсатиш тизимини мукаммаллаштириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш борасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.