Ушбу форумга Россия Федерацияси Маданият вазири ўринбосари Надежда Преподобная, Уляновск вилояти Санъат ва маданият сиёсати вазири Евгения Сидорова, Рязан вилояти Маданият вазири Марина Кауркина, Самара вилояти Маданият вазири вазифасини бажарувчи Ирина Калягина ва маданият ҳамда санъат йўналишидаги олий таълим муассасаларининг раҳбарлари ташриф буюрди.

Форум доирасида кўргазма ташкил этилиб, ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги масъуллари ҳамда тизимдаги таълим муассасаларининг раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. Форум якунида меҳмонлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.