Икки қардош давлат фуқаролари қўшни Республикага кириб чикишлари учун 24-соатлик иш фаолятига ўтилди. 

«Андархон» авто-йул чергара божхона пости 2020 йил март ойидан коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш муносабати билан ёпилган эди. Икки йиллик чекловдан сўнг Фарғона вилоят ҳокимлигининг ташаббуси натижасида қўшни Тожикистон билан яна ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Бу эса жорий йилда Қўқон эркин иқтисодий зонасига қарашли "Андархон" божхона пости яқинида қурилиши режалаштирилган савдо логистика маркази қурилишини лойиҳалаштирилаётган тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилишида пойдевор вазифасини ўтайди.

Ҳусусан: икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига, савдо чекловларини бартараф қилиш билан боғлиқ масалаларнинг ечилишига, фуқароларнинг ҳаракатини соддалаштирилишига ҳамда товарларни ташиш учун қулай имкониятларнинг гарови бўлади.

Шунингдек, азалдан қуда-анда бўлган бу икки қўшни мамлакат аҳолисининг борди-келди қилиши, қадрият ва қардошлик анъаналарини яна давом эттириб дўстона кайфиятда яшашлари таъминланади.

Ҳорижга чиқиш фуқаролик паспорти бор фуқароларимиз 24 соат мобайнида қўшни Тожикистон Республикасига ўтишлари мумкин. Чегарадан ўтувчилар карантин талабларига қатъий риоя этишлари талаб этилади.  Шу муносабат билан туман ҳокими Р.К.Жўраев Андархон чегара ўтказиш масканида бўлди ҳар икки томонга ўтувчи фуқаролар билан мулоқот қилди. 

Ўзбекистон Республикасидан қўшни Тожикистон Республикасига ўтувчи фуқароларини ўзлари билан 5000 ақш долларигача бўлган хорижий валютани олиб ўтишлари мумкин. Шунингдек 5000 ақш долларига эквивалентда товарларни олиб ўтиб савдо сотиқ қилишлари ҳам мумкин.