"Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 19 та хорижий давлатларга қиймати 30,5 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 21,2 миллион жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган", дея хабар бермоқда давлат статистика қўмитаси.

2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон  энг кўп Қирғиз Республикаси (9,2 млн. жуфт), Тожикистон (5,3 млн. жуфт), Қозоғистон (5,3 млн. жуфт), Афғонистон (596 минг жуфт), Россия (418 минг жуфт) давлатларига оёқ кийим экспорт қилган.

2022 йилнинг 9 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:

- Андижон вилояти – 14,1 млн.;

- Фарғона вилояти – 7,1 млн.;

- Самарқанд вилояти – 6 млн.;

- Тошкент вилояти – 1,1 млн. АҚШ доллари.