Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 12 та хорижий давлатга қиймати 34,4 млн. АҚШ долларига тенг 75,2 минг тонна хурмо экспорт қилган.
Хурмо экспорти 2020 йил билан солиштирилганда 22,2 минг тоннага камайган.
2021 йилда Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 38,2 минг тонна
Россия – 30,2 минг тонна
Туркманистон – 3,3 минг тонна
Қирғиз Р. – 2,1 минг тонна
Украина – 892 тонна
Беларусь – 620 тонна