Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 6 ойида хорижга қиймати 7,1 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 8,9 минг тонна шафтоли экспорт қилган. 

Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 6,5 минг тоннага камайган.

2021 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон шафтоли экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 4,1 минг тонна

Россия – 4,1 минг тонна

Қирғиз Р. – 748,3 тонна

Беларусь – 6,7 тонна

Украина – 5,9 тонна

БАА – 2,1 тонна