Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 7 ойида 8 та давлатга қиймати 8,2 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 9,6 минг тонна ўрик экспорт қилган.
Ўрик экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 53,7 минг тоннага камайган.
2021 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистон ўрик экспорт қилган асосий давлатлар:
Қозоғистон – 4,2 минг тонна;
Россия – 3,6 минг тонна;
Қирғиз Р. – 1,5 минг тонна;
Украина – 243,3 тонна;
БАА – 1,7 тонна;
Монголия – 0,5 тонна.