Абдулатиф Ҳайдаров мамлакатимизда анимация соҳасида таниқли ижодкорлардан бири бўлиб, 2010 йилдан бошлаб эркин ижодкор сифтида, 2016 йилдан эса «ASTIR ANIMATION STUDIO» МЧЖ раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. У томонидан «Автосаргузаштлар», «Сайёҳ» мультсериаллари, «Хасис баққол», «Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат», «Тўмарис» ва «Абу Райхон Беруний» каби анимацион фильмлар яратилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон анимация студиялари ассоциацияси 2020 йилда нодавлат нотижорат ташкилот сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.