ТИВ шартнома-ҳуқуқ департаменти маълумотига кўра, ҳужжат уюшган жиноятчилик, терроризм, одам савдоси, ноқонуний миграция, гиёҳванд воситалар ва қурол-яроғ савдоси, иқтисодий ва ахборот технологиялари соҳасида жиноятлар, коррупция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашишда ҳамкорлик учун ҳуқуқий асос яратишга қаратилган.
Халқаро шартноманинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.