Ўзбекистон бош консули Алишер Саломов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими бошлиғи ўринбосари Рашид Абдулла Ал Касир билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон – БАА муносабатлари кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар муҳокама қилинди. Амирлик томони Ўзбекистон билан фаол ривожланиб бораётган ҳамкорликни юқори баҳолади.

Учрашув якунида БАА вакили Алишер Саломовга Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули лавозимида ўтказган самарали беш йиллик фаолияти учун миннатдорлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Саломов 2019 йил январь ойида мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консуллигига раҳбар этиб тайинланган эди.