Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Қирғизистон билан ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлашда илгари эришилган барча келишувларни изчил амалга ошириш муҳим эканини қайд этди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемиянинг икки томонлама алоқаларга салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
Матбуот хизмати