Тадбир иштирокчилари халқаро кун тартиби ва ҳамкорлигининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар, МДҲга аъзо давлатлар Ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ҳаракатлар Дастури ва Кўп даражали ташқи ишлар вазирликлари маслаҳатлашувлар режасининг ижроси кўриб чиқдилар, шунингдек, Ҳамдўстликка аъзо Давлатлар раҳбарлари Кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган қатор кўп томонлама ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикасининг МДҲда раислиги даврида қабул қилинган қатор ҳужжатлар, шу жумладан 2021-2030 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси,  2021-2030 йилларда Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси ҳамда 2021-2030 йилларга мўлжалланган Халқаро ёшлар ҳамкорлиги Стратегиясини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар дастурлари тасдиқланди. 

Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2021 йил октябрь ойида Минск шаҳрида бўлиб ўтади.