6-9 декабрь кунлари Мисрнинг янги маъмурий пойтахтида 49 та давлат иштирокида Ислом олами фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) Ижроия кенгашининг 42-сессияси ва ICESCO Бош конференциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли анжуманда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти, Халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон делегациясининг Мисрга ташрифи доирасида Қоҳира шаҳридаги элчихонамиз томонидан ушбу мамлакатда таҳсил олаётган юзлаб ватандошларимиз билан “очиқ мулоқот” ўтказилди, бундан ташқари 7 декабрь куни “Ал-Азҳар” диний мажмуаси раҳбарияти билан ҳам учрашув ташкил этилмоқда.

Ташриф давомида ICESCO Бош котиби ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.