Делегация таркибида ташриф буюрган спортчилар «Қозон 2021» Биринчи МДҲ ўйинларида иштирок этади.
Таъкидлаш жоизки, биринчи делегация 31 август куни Татаристонга етиб борган бўлиб, айни дамда дастлабки беллашувларда иштирок этмоқда.
4 сентябр ҳолатига кўра, Биринчи МДҲ ўйинларида Ўзбекистон юнон-рум кураши бўйича 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллаб турибди.
Айни дамда МДҲ давлатлари ўйинларида эркин кураш баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Кечқурун «Қозон 2021» мусобақаларининг расмий очилиш маросими ўтказилиши кутилмоқда.