“Дунё” ААнинг хабар беришича, Ўзбекистон дипломатлари БААдаги ватандошлардан ваколатли органларнинг талаб ва тавсияларига қатъий риоя қилишни ҳамда тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилмасликни сўради.
“Яқин кунларда Ўзбекистон авиакомпанияларининг Яқин Шарқнинг қатор мамлакатларига мунтазам авиақатновлари вақтинча тўхтатилганини маълум қиламиз.
БАА ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўз рейслари ҳолати бўйича авиаперевозчиларнинг расмий хабарларини доимий равишда кузатиб бориш, яқин муддатда жадвалда бўлиши мумкин бўлган ўзгариш ва тузатишларни инобатга олиш тавсия этилади".
Шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш сўралди:
- имконият қадар одамлар гавжум жойлардан сақланиш;
- ҳарбий ва бошқа стратегик объектларга яқинлашмаслик;
- БАА ваколатли органларининг талаб ва тавсияларига қатъий риоя қилиш;
- хотиржамликни сақлаш ва фақат расмий маълумотларга таяниш.
Фавқулодда вазият юзага келган тақдирда қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкин:
Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси:
+971 55 986 9040 — Ўзбекистон консули
+971 55 956 4110 — Ўзбекистон консули
"Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги дипломатик ваколатхоналари вазият ривожини диққат билан кузатиб бормоқда ва зарурат туғилганда фуқароларни юзага келиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида тезкор равишда хабардор қилади”, — дейилади хабарда.