Дипломатларнинг маълум қилишича, ҳамюртимизнинг Россия миграция қонунларини бузгани сабабли унинг уч ёшли фарзанди Новосибирскдаги Болалар уйига васийликка олинган.

Дипломатлар зудлик билан барча зарур ҳужжатлар — Ватанга қайтиш сертификатларини тайёрлади. Шу билан бирга, боланинг онаси сақланаётган Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбарияти билан шошилинч музокаралар ўтказилди.

Барча консуллик расмиятчиликлари якунлангач, бола дипломатлар томонидан Новосибирск аэропортига олиб келинди ва у ерда онаси билан дийдорашиб, Ватанга қайтди.