2022 йилнинг сўнгги кунларида Маликов Ёрқин Эркинжонович Ўзбекистон Экспортчилари уюшмасига раис этиб тайинланди. У шу кунга қадар Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ёрқин Маликов 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий.
Ёрқин Эркинжонович 2010—2018 йиллар давомида “Evro Star Trade” оилавий корхонаси директори ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018 йилдан ҳозирга қадар “Prime Holding” МЧЖ директори, 2019 йилдан Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, 2021 йилдан Ўзбекистон бизнесни ривожлантириш уюшмаси раиси, 2022 йилдан ҳозирги вақтга қадар Тадбиркорлар уюшмаси раиси, шу билан бирга, Халқ депутатлари Олмазор тумани кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Ёрқинжон Маликов иш фаолияти давомида мамлакатимиз тадбиркорларидан иборат 30 га яқин делегация ташрифларини амалга оширган. Хусусан, маҳаллий тадбиркорларнинг Афғонистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия каби давлатларда ташкил этилган йирик халқаро кўргазмалар, бизнес-форумларда иштирок этишига бош бўлган.
Бундан ташқари, Ёрқинжон Эркинжонович кўплаб бизнес форумлар, Б2Б учрашувлар ва конференцияларни ҳам ташкил этган. Унинг ташаббуси билан қирғиз, тожик, афғон, рус, турк, эронлик 500 га яқин тадбиркорлар мамлакатимизга ташриф буюриб, маҳаллий ишбилармон доира вакиллари билан учрашган. Ушбу учрашувлар натижасида Ўзбекистонда 30 га яқин қўшма корхонанинг фаолияти муваффақиятли тарзда йўлга қўйилган.