Ўзбекистоннинг Global Export компанияси Франциядаги Ўзбекистон Элчихонаси ва Экспортни Рағбатлантириш Агентлиги кўмагида Bonduelle машҳур француз компанияси учун дуккакли экинларнинг биринчи партиясини етказиб берди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонасига асосланиб UzNews.uz хабар берди.
Global Export француз импортчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича олиб борилган фаол ишлар натижасида Франция бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни бошлаган Ўзбекистоннинг биринчи экспортчиларидан бири ҳисобланади.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи Преференциялар бош тизими плюс (GSP+) имтиёзлари фойдаланувчиси мақомини қўлга киритиши доирасида Global Export ўзбек компанияси Франция бозорига дуккакли экинлар ҳамда мева сабзавот маҳсулотларининг экспортини кўпайтирмоқч, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.