Учрашувда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда хорижий иш берувчилар талабидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг малакасини ошириш учун касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, махсус курслар ва мономарказлар ташкил этилаётганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Якутия Ташқи алоқалар ва халқ ишлари вазири Г.Кириллин коронавирус пандемияси даврида Якутияда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб соҳаларда ишчи кучлари етишмаётгани ва уларга бўлган талаб юқорилиги ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Бош консулхона томонидан тадбир иштирокчиларига коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясига чартер рейслар орқали олиб келиш тартиби тўғрисида маълумот берилиб, иш берувчиларнинг имкониятлари, меҳнат мигрантларига яратиб бериладиган шароитлар, уларга қўйиладиган талаблар ва иш ҳақи миқдори каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.