Веб-сайтда сиз комиссия фаолияти билан танишишингиз, комиссия таркиби, комиссиянинг турли халқаро ташкилотлар, нодавлат ташкилотлар ва давлат идоралари билан ҳамкорлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Шунингдек, ушбу платформада сиз Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг қонунчилик асослари бўлган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишишингиз мумкин. Бундан ташқари, сиз комиссия томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни ўқишингиз мумкин.
Веб-сайтнинг энг муҳим қисми “Интерактив хизматлар” бўлимидир. Ушбу бўлимда сиз бутун мамлакат бўйлаб зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатувчи барча реабилитация марказлари билан боғланиш бўйича маълумотларни топишингиз мумкин. Бунинг учун “Интерактив харита” бўлимига ўтиб, фойдаланувчи мурожаат қилмоқчи бўлган реабилитация маркази жойлашган ҳудудни экранда пайдо бўлган Ўзбекистоннинг харитасида танлайди. Шундан сўнг, ушбу ҳудуддаги барча мавжуд реабилитация марказлари билан боғланиш маълумотлари келтирилган алоҳида ойна очилади.
“Интерактив хизматлар” бўлимида “Саволлар ва жавоблар” саҳифаси мавжуд бўлиб, унда веб-сайтга ташриф буюрувчилар гендер ва гендер тенглиги билан боғлиқ энг асосий саволларга жавоб олишлари мумкин. Масалан, бу ерда сиз аёлларга нисбатан зўравонлик турлари, аёлларнинг камситилишига қарши курашиш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашнинг аҳамияти ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
Шунингдек, сайтда сиз Ҳимоя ордери нима эканлигини, аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишнинг аҳамияти ҳамда мотивацион видеолавҳаларни топишингиз мумкин.