Кўргазмада Маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Маълумки, шу кунларда Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо давлатларда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туризм имкониятларини кенг тарғиб этиш мақсадида 14 та хорижий давлатдан 21 нафар маҳоратли фотограф иштирокида мамлакатимизда Турк дунёси фотографлари учрашуви лойиҳаси доирасида делегация вакиллари учун юртимиз бўйлаб ташрифи ташкил этилди.

Турк дунёси фотографлари учрашуви лойиҳаси доирасида делегация вакиллари учун 2023 йил 30 июнь 20 июль кунлари 21 нафар маҳоратли фотографлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари, туризм қишлоқлари ва оилавий меҳмон уйлари бўйлаб инфо-турлар ташкил этилди.

Делегациянинг юртимиз бўйлаб саёҳати ва тасвирга олиш ишлари давомида мамлакатимиз ҳақида кенг маълумотлар берувчи медиаконтентлар тайёрланди.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистон ҳақидаги 100 дона энг сара фотосуратлар намойишга қўйилди ва у 5 кун давомида очиқ бўлади. Кўргазмадан сўнг, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон бадиий академияси биносида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Тадбирда Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари ҳамда 14 та хорижий давлатдан 21 нафар маҳоратли фотографлар Делегация вакиллари ташриф буюрадиган ва тасвирга олиш ишларини амалга оширадиган жойларда ҳудуднинг этнографик урф-одатларини акс эттирадиган саҳна кўринишлари (тўй маросимлари, миллий ўйинлар ва ҳ.з.), миллий мусиқа санъати ижрочилари, фольклор ва рақс жамоалари иштирокида концерт дастурлари ташкил этилди.