— Сўнгги уч йил ичида бир неча бор Ўзбекистонга ташриф буюрдим. Мен учун бу нафақат дўстона одамлар яшайдиган мамлакат, балки одамларида ҳаёт энергияси кучли бўлган давлатдир. Иқтисодиёт, сиёсат ва жамиятнинг ижтимоий соҳаси жадал ривожланмоқда. Мен ўз мамлакати равнақи йўлида меҳнат қилаётган одамларнинг ғайратини кўриб қувондим. Шунинг учун ҳар йили Ўзбекистонга ташриф буюраман ёки мамлакатнинг янгиликларини электрон ОАВ орқали кузатиб бораман.
Биринчидан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тараққиёт ҳақида гапирсам, Президент Шавкат Мирзиёев Президент сифатида фаолият бошлаган кундан бошлаб кўплаб ислоҳотларни ва ўзгаришларни амалга оширди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни яхшилаш халқаро ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланиб, мамлакат келажагига ишончни янада мустаҳкамламоқда.
Мен қисқа вақт ичида мамлакат раҳбариятининг содиқлиги ва инсон ҳуқуқларини яхшилаш ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришга қаратилган улкан саъй-ҳаракатларидан жуда таъсирландим.
Миллий стратегиянинг қабул қилиниши Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш соҳасидаги яна бир муҳим босқич бўлади, деб ўйлайман.
Мен Ўзбекистонга қизиққан ва ушбу давлатга хайрихоҳ бўлган чет эл фуқароси сифатида республиканинг бундан кейинги ривожланишини кузатишда давом этаман ва ўзбек халқининг кучли ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш доирасидаги саъй-ҳаракатлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайман.