Таъкидланишича, республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
21-22 март кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, 22 март кунига келиб 10-15 даража илиққача бўлади.
20-21 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
23-24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ёғингарчиликсиз
об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат кечалари салқинроқ 5-8 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва 17-20 даража илиқни, баъзи жойларда 22 даража илиққачани ташкил этади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 20-22 март кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтимизда: 20 мартда кечга томон ва 21-22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
21 мартда шамол тезлиги 15-17 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат: бугун кундузи 21-23 даража илиқ, 21 мартда 15-17 даража илиқ, 22 мартда 12-14 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 9-12 даража илиқ бўлади.
23-24 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 6-8 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ бўлади.