Ҳисоботнинг Инсон камолоти индекси инсон тараққиёти йўлида 3 та асосий омиллар - узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ва муносиб турмуш даражаси бўйича эълон қилинадиган статистик маълумотлар тўплами ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси жорий ҳисоботда дунёнинг 189 мамлакати ичида индекс қиймати 0,720 (максимал индекс қиймати 1,000) билан 106-ўринни эгаллаб, 2019 йилдаги ҳисобот натижаларига нисбатан +2 ўринга ва +0.01 индекс қийматлари билан яхшиланди. Индекс ҳисоботи бўйича Ўзбекистон Республикасининг натижалари қуйидагича:
аҳолининг туғилганда кутилаётган умр кўриш давомийлигини белгилайдиган умр кўриш давомийлиги индекси 71,7 йилни ташкил этади (+0,1 йил ўсиш);
Таълим индексининг таълимнинг ўртача давомийлиги 11,8 йил (+0,3 йил ижобий ўзгариш) ва кутилаётган таълим давомийлиги 12,1 йилни (+0,09 йил ижобий ўзгариш) ташкил этган;
харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига ЯМД миқдори $7 142 ни ташкил этиб ўтган йилга нисбатан $680га ўсган.
Маълумот учун, Инсон камолоти индексининг 2020 йилги ҳисоботида 2019 йил якунлари таҳлил қилинади.
Қайд этиш лозимки, COVID-19 инқирозидан сўнг, Инсон камолоти индексининг кейинги 2021 йилги ҳисоботида аксарият мамлакатлар натижалари кескин пасайиш кузатиляпти. Пандемияга қарши курашиш учун қабул қилинган чекловларга қарамай, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 0,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич кўплаб бошқа ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга нисбатан ижобий ўсиш кузатилаётган бўлиб йил якунига бориб иқтисодий ўсиш 1,4 фоизни ташкил қилиши кутиляпти, деб хабар беради Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати.