Анжуманда сўнгги беш йилда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тўпланган тажриба таҳлил қилинади ва истиқболдаги иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш механизмлари муҳокама этилади.
Форум доирасида иқтисодиётнинг долзарб йўналишларидаги мавзуларга бағишланган, халқаро экспертлар ва юқори тажрибага эга мутахассислар иштирокидаги очиқ муҳокамалар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида сўнгги беш йилдаги иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тўпланган тажрибани замонавий усуллар ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда кўпгина соҳалардаги ислоҳотлар бўйича фикр алмашиш белгиланган.
Жумладан, макроиқтисодий ислоҳотлар, давлат иштирокидаги корхоналар трансформацияси, давлат иштирокидаги банклар трансформацияси, капитал бозорларини ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштириш йўналишлари, анжуман гибрид ва онлайн шаклларда ўтказилади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги мутахассислар ҳам ушбу форумда иштирок этяпти ва айни пайтда бир қатор йирик банклар билан ҳамкорлик бўйича келишувлар режалаштирилган.
Форум доирасида «Сiti» банк Бош директори Эмре Картер, JP Morgan банкининг Марказий Осиё бўйича раҳбари Тимур Кунанбаев, «Societe Generale CIB» банкининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича раҳбари Тейба Гулиева, «Deutsche Bank»нинг Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон бўйича раҳбари Игор Вагнер, «Helaba Landesbank Hessen Thuringen»нинг молиявий экспорт ва савдо тузилмаси бўйича ижрочи директори Андрю Ремпел, «Landesbank Baden-Wurttemberg» банкининг Ўзбекистон бўйича бош вакили Азиз Иномходжаев, «Сredit Suisse» Жаҳангир Атаханав билан учрашувлар ўтказилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.