Учрашув давомида томонлар сиёсат, иқтисодиёт ва парламентлараро ҳамкорлик соҳаларида Ўзбекистон-Канада ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этди.
Бундан ташқари, учрашувда таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш, хусусан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва Алберта университети ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Парламент аъзоси бу соҳадаги ҳамкорлик истиқболларини қайд этиб, Канаданинг тегишли муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ахборот алмашиш, илмий-услубий ресурсларни жалб этиш, қўшма илмий-тадқиқот дастурлари ва стажировкаларни ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирди.
Канада парламенти вакиллари билан учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон-Канада парламентлараро муносабатлари масалалари юзасидан доимий алоқаларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.