Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан қиймати 41 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 215,6 минг дона кир ювиш машинаси импорт қилинган.
10 ойда энг кўп кир ювиш машинасини импорт қилган давлатлар:
— Россия – 110,3 минг дона;
— Қирғиз Р. – 55,2 минг дона;
— Хитой – 41,4 минг дона;
— Туркия – 6,7 минг дона;
— Молдова – 800 дона;
— Беларусь – 594 дона.