Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва тамойиллари ҳаётга татбиқ этилиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилаётган асосий Қонунимизнинг аҳамияти ҳаётий мисоллар билан тушунтирилиб берилмоқда. Конституцияда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар асосида мамлакатимизда қонунчилик тизими, давлат ва нодавлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шакллантирилди ва янада такомиллаштирилиб борилмоқда.

Тармоқдаги Ўзбекистон миллий архивларида байрам арафаси тадбирлари ташкиллаштирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Миллий архивида «Ўзбекистон Конституциясининг тарихий ва амалий аҳамияти» мавзусида тантанали йиғилиш ташкил этилди. Тантанали йиғилиш шу санага бағишланган тадбирга уланиб кетди. Тадбир давомида бир қатор соҳа ходимлари «Соҳа ифтихори» кўкрак нишони, «Ўзархив» агентлиги «Фахрий ёрлиғ»и ва «Ташаккурнома»лари билан тақдирланди.

Айтиш керакки, тадбир иштирокчилари Конституциянинг мазмун-моҳияти, архивлар фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти ҳамда юртимизда амалга оширилаётган меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги ислоҳотлар борасидаги маърузаларни катта қизиқиш билан тинглашмоқда. Энг муҳими мавзу юзасидан ўз фикрлари ва қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этмоқда.

Дарҳақиқат, Конституция бу – ҳаётимизнинг гўзал ва обод бўлиши, давлат чегараларининг дахлсизлиги ва халқимизнинг нурафшон ҳаётининг таъминлаб берувчи Бош қомусимиздир. Унинг тарихий ва амалий аҳамияти ҳам шу маънода узоқ ва яқин тарихимиз, амалга ошираётган янги ислоҳотлар замирида мужассамдир.