Гулистон тумани ҳокимлиги расми 

Учрашув давомида хорижий меҳмонлар Корея технологиялари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, «SMART» иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини амалга ошириш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.

Сирдарё вилоятида ташкил этилган Ўзбекистон-Корея бизнес форуми доирасида ҳар икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги ҳамкорликка қизиқишлари ортаётганини намоён этгандилар.

2022 йил 6 ойи давомида туманда 5,1 миллион долларлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиб, белгиланган прогноз режа 3 баробар кўп бажарилишига эришилди. Ҳозирда Хитой, Буюк Британия ва Туркия давлатлари билан ҳамкорлик ишлари амалга ошириляпти.

Жанубий Корея Республикасининг «Hanjin Agriculture And Industry Co.LTD» компанияси вакиллари томонидан билдирилган таклифлар асосида туман ҳокимлиги томонидан инвестиция лойиҳасини амалга оширишда мақбул келадиган дастлабки экин ер майдони таклиф этилиб, ушбу ер майдони белгиланган тартибда «E-auksion» электрон платформаси орқали сотиб олиш мумкинлиги билдирилди.

Музокаралар якунида, ўзаро келишувлар асосида «Hanjin Agriculture And Industry Co.LTD» компанияси билан Гулистон тумани ҳокимлиги ўртасида 3 (уч) босқичда жами қиймати 10 миллион доллар бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича англашув Меморандум имзоланди.

Ушбу инвестицион лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида Гулистон туманининг экспорт салоҳияти юксалиб, 100дан ошиқ янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган, деб хабар беради Гулистон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.