Қозоғистоннинг Ақтау денгиз порти Ўзбекистон компанияларининг юк ташиш бўйича аризаларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди.
 
“Дунё” АА хабарига кўра, бу борадаги келишув Ўзбекистоннинг Ақтаудаги бош консули ва "Ақтау савдо денгиз порти" компанияси бошқарув раиси Абай Турикпенбоев ўртасидаги учрашувда эришилган.
 
Учрашувда томонлар Ўзбекистон маҳсулотларини Ақтау порти орқали яқин ва узоқ хориж мамлакатларига ташиш масалаларини муҳокама қилишган.