Биринчи бўлимда Бобур Абдуҳолиқов боши билан, Азиз Турғунбоев қарши ҳужумда тўп киритди. 90+2-дақиқада эса Отабек Шукуров жаримадан супергол уриб, ҳисобнинг 3:3 бўлишини таъминлади. Рақиблардан ҳимоядаги хатолардан фойдаланган Раул Хименес дублга эришди, Уриэль Антуна ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец жамоаси океанортидаги дастлабки ўртоқлик беллашувида мезбон АҚШга йирик ҳисобда (0:3) ютқазганди.