Бу ҳақда 17 октябрь куни Beeline, 21 октябрда эса Mobiuz хабар берди. РТВ барча операторлар технологияни жорий этаётганини маълум қилди. Бу функция автоматик тарзда барча абонентларда ишлайди ва бепул бўлади.
«Антиспуфинг» тизими рақамнинг ҳақиқийлигини текширади: агар хориждан келаётган қўнғироқ Ўзбекистондаги ҳақиқий фойдаланувчидан эмас, балки маҳаллий сифатида ниқобланган (+998 префикси билан) рақамдан бўлса, тизим уни блоклайди, деб хабар берди Beeline.
Ўзбекистон мобил операторларининг гўёки роуминг рақамларидан бўлган қўнғироқлар ҳам блокланади. Тизим SIM-карта ёрдамида қурилманинг ҳақиқий жойлашувини текширади ва, агар абонент уй тармоғида рўйхатдан ўтган бўлса, қўнғироқ автоматик равишда блокланади.
Хабарда таъкидланишича, янгилик РТВ ташаббуси ва кўмагида амалга оширилаётган телефон фирибгарлигига қарши кураш бўйича кенг кўламли дастурнинг бир қисми ҳисобланади.
Mobiuz’нинг хабар беришича, anti-spoofing технологияси сентябрь ойида жорий этилган ва бир ойдан бери халқаро фирибгарларнинг қўнғироқлари блокланмоқда. Роботли қўнғироқларни автоматик блокировка қилиш тизимлари ҳам жорий қилинган.
«Тизим автоматик равишда қўнғироқларнинг ҳақиқийлигини текширади ва шубҳали уланишларни абонентга етиб боргунга қадар блоклайди», — дейилади компания хабарида.