Дастлаб меҳмонларни фахрий қоровул иштирокида расмий кутиб олиш тадбири бўлиб ўтди. Ҳарбий оркестр томонидан икки давлат мадҳияси ижро этилди.

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов қатарлик ҳамкасбини Ўзбекистонга уюштирган ташрифи билан қутлаб, сўнгги йилларда икки давлат ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатлар жадал суратлар билан ривожланиб, янги тарихий босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида вазирлар халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди. Шунингдек, икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли йўналишлари ҳақида фикр алмашишди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти