Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий – Фатво маркази директори Нуриддин домла Холиқназаровга тўғридан-тўғри савол йўллаш орқали жавоб олишни ташкил этиш мақсадида, @Muftiy_Nuriddin_domla номли телеграм каналларида савол-жавоб боти фаолияти йўлга қўйилди.

Эндиликда, ихлосмандлар ўзларини қизиқтирган диний масалалардаги савол, таклиф ва мулоҳазаларини телеграмдаги @muftiy_savol_javob_Bot ботга юбориш билан қулай ва ишончли жавобларни олишлари мумкин.

Жавоблар эса @Muftiy_Nuriddin_domla Телеграм каналида эълон қилинади ва айрим хос масалалар эса мурожаатчининг ўзига тақдим этилади.