Меморандумни тузишдан асосий мақсад – ҳар иккала соҳа фаолиятини ҳамда уларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича нотариусларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини оширишга кўмаклашиш ҳисобланади.

Тадбир давомида Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Д.Ашуров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д.Раҳимовлар ўзаро ҳамкорлик доирасида келгусида амалга ошириладиган режаларни белгилаб олишди.

Томонларнинг электрон ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва ундан қонунчиликда белгиланган тартибда ўзаро манфаатли фойдаланишни йўлга қўйиш - ўзаро ҳамкорликнинг муҳим вазифаси сифатида белгиланди.