Жами ушбу индексда 193 та мамлакат баҳоланган ҳамда Ўзбекистон энг юқори балл тўплай олган.
https://publicadministration.un.org/egovkb/Portals...
«Электрон ҳукумат кузатуви» Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти томонидан ҳар икки йилда бир марта эълон қилинади. Бу БМТга аъзо барча давлатларнинг электрон ҳукуматининг ривожланиш даражасини баҳолайдиган ягона глобал ҳисобот.
https://publicadministration.un.org/en/Research/UN...
Ўзбекистоннинг ушбу рейтингда бундай натижаларга эриша олиши учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари мустаҳкам замин яратиб берди.
Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда мамлакатдаги барча вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг ўз маълумотларини очиқлигини ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига data.gov.uz жойлаштириб бориши, шу билан бирга, ЕҲХТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори, Жаҳон банки, БМТ тараққиёт дастури ҳам ўзларининг молиявий, техник ва эксперт ёрдамлари бўйича амалга ошираётган ишларнинг натижасидир.
Ахборот хизмати