Жорий йилнинг январь ойи учун олтин захиралари ҳажми 66,5 млн. долларга кўпайди. Таъкидлаш керакки, олтин захиралари ўзгаришини ҳисобганда иккита омилга эътибор бериш лозим: олтин соф ҳажмининг ўзгариши ва жаҳон бозорида олтин нархининг ўзгариши. 1 февраль ҳолатига кўра олтин захираларининг соф ҳажми йил бошидан бери 8,1 тоннага (ёки 0,26 миллион трой унцияга) ошди ва бу олтин-валюта захираларининг 482 млн. долларга кўпайишига ёрдам берди.

1-расм. Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираларининг ўзгариши млн. долл.

Манба: Марказий банк маълумотлари асосида ҳисоб-китоблар

Бироқ, жорий йилнинг январь ойи охирида жаҳон бозорида олтин нархи йил бошига нисбатан пасайди. 2021 йил 29 январь Лондон вақти билан соат 15:00 ҳолатига Лондон олтин бозорида 1 трой унция олтин нархи 1863,8 долларни ташкил этди ва шу йилнинг 4 январига (1943,2 доллар) нисбатан 4,1 фоизга камайди. Шунинг учун олтин нархининг пасайиши натижасида олтин захиралари соф ҳажми қолдиқларини қайта баҳолаш олтин-валюта захираларининг 415 млн. долларга пасайишига олиб келди.

2-расм. Лондон олтин бозоридаги олтин нархи

(Лондон вақти билан соат 15:00 ҳолатига, AҚШ доллари)

Манба: Economic Research Federal Reserve Bank of St. Louis

Шунга қарамай, халқаро захиралар таркибида хорижий валютадаги захиралар ҳажми 650,9 млн. долларга камайди, шундан 636 млн. доллари (97,7%) бош офиси хорижда жойлашган банклардаги нақд валюта ва депозитлар бўлса, 14,9 млн. доллари - бошқа марказий банкларда, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХҲКБ)даги валюта захиралари.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бош илмий ходими