Саудия Арабистонида ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида 1-тур баҳслари давом этмоқда.
С гуруҳида Ўзбекистон Ливан билан тўқнаш келиб, ғалабага эришди. Равшан Ҳайдаров жамоасидан Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромов тўп киритди. Ливанликлар якунда икки гол билан ҳисобдаги фарқни минималлаштиришди.
Аввалроқ гуруҳнинг биринчи ўйинида Жанубий Корея ва Эрон ўзаро голсиз дуранг (0:0) қайд этганди.
Ўзбекистон ёшлар жамоаси 2-турни 10 январ куни эронлик тенгқурларига қарши ўтказади.
Осиё кубоги U-23. С гуруҳи. 1-тур
Ўзбекистон — Ливан 3:2
7 январ. Риёд
Голлар: Амирбек Саидов (24), Равшан Хайруллаев (50), Сардор Баҳромов (57) — Леонардо Шаҳин (65, 90+5).
Ўзбекистон — Самандар Муратбев, Беҳруз Каримов (Муҳаммадбобур Каримов, 74), Ғиёс Ризақулов, Дилшод Абдуллаев, Саидхон Ҳамидов, Нурлан Ибраимов (Азизбек Тўлқинбеков, 86), Равшан Хайруллаев (Рустам Фомин, 90+6), Сардор Баҳромов (Дилшод Муртазоев, 86), Амирбек Саидов (Абдуғофур Ҳайдаров, 74), Саидумар Саиднуруллаев, Асилбек Жумаев.