Томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Покистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Афтаб Қурайший бошчилик қилди.

Мулоқот чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.

Томонлар йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли қурилишини алоҳида муҳокама қилдилар.

Афғонистон йўналишида, жумладан, афғон халқига гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш масалаларида ўзаро муносабатларни кенгайтириш тарафдорлиги билдирилди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида умумий кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, шунингдек, қўшма тадбирлар жадвали келишиб олинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.