Габала халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли, Габала тумани ижро ҳокимияти раҳбари Сабуҳи Абдуллаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари эртага, 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг расмий тадбирларида иштирок этади.